Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фермер хўжалигидан ер майдони ваъда қилиб, пулларни ўзлаштириб юборган шахслар қўлга олинди
Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 18 август куни “О.Водий” МФЙда яшовчи Ҳ.Ж. исмли аёл мурожаат қилиб, шу йил февраль ва март ойларида қўшниси, фермер хўжалиги раиси Ш.Х. ва фуқаро Н.И., Ҳ.Ж.нинг турмуш ўртоғига фермер хўжалигидан 3 гектар ер майдони ажратиб беришларини айтиб, алдов йўли билан 6 млн 900 минг сўм пулини олгани ва берган ваъдаларини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликларини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида Ш.Х. ва Х.Э. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
21:32 / 21.05.2025