Фан-техника | 23:42 / 04.09.2018
14354
2 дақиқада ўқилади

Исталган Android-смартфонни бузиб киришга имкон берувчи хато топилди

Фото: Oukas.info

Хавфсизлик бўйича мутахассислар Android операцион тизимининг энг янги версияси Android 9.0’да жиддий хатоликни топишди. Бу ҳақда киберхавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи Nightwatch Cybersecurity компанияси (АҚШ) маълум қилди.

Ҳимоядаги ушбу хато хакерларга мобил қурилма ҳақида батафсил маълумот олишга имкон беради: Wi-Fi ҳақида, уланиш номи, жумладан, IP-адрес, DNS-сервер, бошқа кўрсаткичлар ва ҳаттоки паролни. Хакерларга олинган маълумотлар асосида қурилмадан чиқувчи ва унга кирувчи трафикни кузатиш ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш қийинчилик туғдирмайди.

Бундан ташқари, хакерлар смартфон ҳақида батафсил маълумотдан хабардор бўлиб, зарарли дастур ёрдамида исталган смартфонни кузатиши ва ҳаттоки симсиз тармоқ ва унга уланган қурилмаларга ҳужум уюштириши мумкин.

Google ушбу хатодан хабардор қилиниб, операцион тизим учун уни тузатувчи янгиланма чиқарган. Бироқ янгиланма муаммони фақат 0,1 фоиз қурилмада бартараф этиши мумкин, қолган 99,99 фоиз смартфонга хавф мавжудлигича қолмоқда ва уларни тўлиқ ҳимоялашнинг ҳозирча имкони йўқ.

Мавзуга оид