Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Миср биргаликда логистика маркази яратишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Миср биргаликда мева-сабзавотчилик ва логистика маркази яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлигидан хабар беришди.
5 сентябрь куни Тошкентда Миср президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил Ал-Сисийнинг Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон - Миср бизнес форуми ва B2B шаклида кооперация биржаси бўлиб ўтади.
«Тадбирда ишбилармон доира ва ҳар икки мамлакат хўжалик юритувчи корхоналар вакиллари иштирок этади. Тадбир якунлари бўйича туризм, фармацевтика, электротехника ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли сармоявий ҳамда савдо битимларини имзолаш режалаштирилган. Бундан ташқари, бизнес-форум доирасида Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик ва логистика марказини яратиш масалалари муҳокама қилинади», - дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2018 йил 4-5 сентябрь кунлари Миср Араб Республикаси президенти Абдул Фаттоҳ Саид Ҳусайн Халил Ас-Сисий расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Режалаштирилаётган саммит давомида олий даражада Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашиш мўлжалланган.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
16:27 / 12.05.2025