Иқтисодиёт | 16:27 / 12.05.2025
4827
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо битими бўйича товарлар рўйхатини келишиб олди

Теҳронда бўлиб ўтган ҳукуматлараро учрашувда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида кўп йиллардан бери ечимини кутаётган транспорт-логистика масалаларини зудлик билан ҳал этиш лозимлиги таъкидланди.

Фото: Ўзбекистон бош вазирининг матбуот хизмати

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 11 май куни Теҳронда Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф билан музокара ўтказди.

Томонлар ўзаро савдони 2 миллиард долларга чиқариш имкониятларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати.

Қайд этилишича, расмий Тошкент транспорт-логистика соҳасида кўп йиллардан бери ечимини кутаётган масалаларни зудлик билан ҳал этиш лозим деб ҳисоблайди.

Учрашув якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  • Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси";
  • Имтиёзли савдо битимининг товарлар рўйхатини тасдиқлаш баённомаси;
  • Ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
  • “Ҳалол” стандарти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 25 февралдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими амал қила бошлаганди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид