Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда жорий йил охирида илк тижорий 5G тармоқ ишга туширилади
Смартфонлар ва телекоммуникация қурилмалари ишлаб чиқарувчи компаниялар 5-авлоддаги тармоқларни қўллаб-қувватловчи қурилмаларни фаол равишда ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда, алоқа операторлари эса тижорий 5G тармоғини яқин йилларда ишга туширишни ваъда қилишмоқда. Кўринишича, фойдаланувчилар 5G тармоқнинг барча устунликларини баҳолай оладиган илк давлат Жанубий Корея бўлади.
Gizchina ресурсининг маълум қилишича, Жанубий Кореянинг учта йирик алоқа оператори –SKT, KT ва LG U+ жорий йилнинг 1 декабрида илк тижорий 5G тармоғини ишга туширмоқчилигини эълон қилди.
Компанияларда таъкидланишича, лойиҳани амалга оширишнинг илк босқичида тармоқ Сеул атрофида ишлайди ва маълумотларни 1 Гбит/сония тезликда узатишни таъминлайди.
Айтиш жоизки, айни вақтда бозорда 5G’ни қўллаб-қувватловчи қурилмалар тақдим қилинмаган. Прогнозларга кўра, уларнинг оммавий савдоси 2021 йилдагина бошланади, 2022 йилда эса 18 фоиз смартфонлар 5-авлоддаги тармоқни қўллаб-қувватлай олади.
Август бошида Motorola компанияси ўзининг флагман смартфони Moto Z3’ни тақдим қилди. Унинг эгалари қурилмани 5G тармоқни қўллаб-қувватлайдиган қилиб ўзгартиришлари мумкин. Бундай имкониятни смартфон билан бирга тақдим қилинган 5G Moto Mod орқа панели беради. У уланганда смартфон 5G тармоқларига улана олади ҳамда 2000 мА-соат ҳажмдаги қўшимча батарея билан таъминланади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025