Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси ҳомиладор аёлни зўрлашда айбланмоқда
Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонлик фуқарони қўлга олишди, у ҳомиладор аёлни зўрлашда айбланмоқда. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 1992 йилда туғилган шахсга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-, 161-моддаларида (зўрлаш, босқинчилик) назарда тутилган жиноят белгилари бўйича айблов қўйилди. Эркак қамоққа олинган.
Жиноят иши материалларига кўра, у 2018 йилнинг 12 май куни кечқурун Санкт-Петербургдаги Равенство кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида 1988 йилда туғилган, ҳомиладорликнинг охирги муддатларида бўлган аёлга ҳужум қилган. Сўнг эркак жабрланувчини зўрлаган ва мобиль телефонини ўғирлаб кетган.
Мавзуга оид
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025