Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда ғордан болаларни қутқарганлар шарафига 10 минг кишилик тадбир уюштирилди
Таиландда Тхам Луанг ғоридан ёш футболчилар ва уларнинг мураббийини олиб чиқиш операциясида иштирок этганлар шарафига 10 минг кишилик кечки овқат уюштирилди. Тантанали тадбир 6 сентябрда бўлиб ўтган.
Тадбирга қутқарувчилар жамоасидан ташқари, 3 ҳафталик операцияга ўз улушини қўшган барча кишилар таклиф этилган. Улар орасида таиландлик ва хорижлик ғаввослар, ҳарбийлар, полициячилар, ғоршунослар ва бошқалар бўлган.
Тадбир Бангкокнинг тарихий қисмидаги Қирол майдонида ўтган. Бу ерда соябонлар остида столлар жойлаштириб, меҳмонларга қироллик ошхонаси таомлари тортиқ қилинган.
Болалар ва уларнинг мураббийи барча йиғилганларга миннатдорлик билдиришган. Тадбир сўнгида йиғилганлар Таиланд халқини бирдамликка чорловчи “Бирдамлик қўшиғи”ни ижро этишган.
Болалар ва уларнинг мураббийи 23 июнда ғорга кириб кетиб, у ерда йўқолиб қолганди. Уларни 10 кундан кейин аниқлашга муваффақ бўлинганди. Болаларни қутқариш операцияси 8 июлдан 10 июлгача давом этган.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:02 / 18.04.2025