Жаҳон | 13:58 / 07.09.2018
5419
1 дақиқада ўқилади

Туркия Исроил элчихонаси ёпилган Парагвайда ўз элчихонасини очадиган бўлди 

Фото: globallookpress.com

Туркия Парагвайда ўз элчихонасини очишга қарор қилди. Бу ҳақда Парагвай ташқи ишлар вазири Луис Кастильони маълум қилди.

Анқара бундай қарорни Парагвай Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Ал-Қудсга кўчиришдан воз кечгандан кейин қабул қилди. “Менга Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу қўнғироқ қилди ва муносабатларимизни мустаҳкамлаш ҳамда савдони кўпайтириш учун Парагвайда Туркия элчихонаси очилишини маълум қилди. Мен давлатларимизни янада яқинлаштирадиган бу қарордан миннатдорман”, деб ёзган Кастильони твиттерда.

Бундан аввал Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Парагвай қарорига жавобан ушбу мамлакатдаги элчихонанинг ёпилишига кўрсатма берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид