Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ёшлар ҳафталиги ўтказилади
Бухоро вилоятида 10-15 сентябрь кунлари «Ёшлар ҳафталиги» бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур ҳафталикда Бухоро вилоятининг Когон, Бухоро, Қоровулбозор, Шофиркон, Ғиждувон туманларида бир қатор тадбирлар, очиқ мулоқотлар, семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган. «Ёшлар ҳафталиги»да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, «Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази», «Ёшларга психологик хизмат кўрсатиш маркази», Ёшлар муаммоларини ўрганиш институти, Республика ёш ижодкорлар кенгаши вакиллари иштирок этади.
Ҳафталик доирасида нотинч ҳамда жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар билан ишлаш бўйича семинар, имконияти чекланган болалар билан учрашув, ижодкорлар билан учрашув ва китоб тақдимотлари, мактаб ва иттифоқ сардорлари учун ўқув семинар, спорт мусобақалари, нотинч ҳамда жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар билан ишлаш бўйича семинар, меҳнат ярмаркалари ўтказилади.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025