Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар учун 8 та фойдали TED маъруза
1. Нима учун стартаплар муваффақиятга эришади?
Билл Гросс (Bill Gross), инвестор, дунёдаги илк бизнес-инкубатор IdeaLab асосчиси.
«Агар стартап дунёни ўзгартиришга қодир бўлса, нима учун жуда кўп муваффақиятсизликлар содир бўлади? Бу саволга Билл Гросс сўнгги 20 йил ичида вужудга келган 100 та компанияни таҳлил қилиб, муваффақиятга олиб борадиган бешта муҳим элементни алоҳида кўрсатиб ўтади. Улар орасида ғоя ва жамоа – энг муҳимлари эмас».
2. Брендга яхши номни қандай ўйлаб топиш мумкин?
Жонатан Белл (Jonathan Bell), брендинг бўйича мутахассис.
«Компаниялар сони жуда кўп бўлган дунёда ҳамма танийдиган номни қандай ўйлаб топиш ҳақида. У асосчининг фамилияси билан боғлиқ бўлиши ёки компания фаолиятини тасвирлаши мумкин. Булар – Белл ажратиб кўрсатган иккита категориялар, холос. У ёдда қоладиган номни қандай танлаш ва қайси деталларга эътибор бериш кераклиги ҳақида қисқача гапириб беради».
3. Компания учун тўғри қарорларни қандай қабул қилиш керак?
Рэй Далио (Ray Dalio), тадбиркор, Bridgewater Associates инвестицион компанияси асосчиси.
«Бир куни Рэй Далио катта миқдордаги пулни йўқотди. Шу даражада каттаки, оиласини боқиш учун қарз сўрашига тўғри келди. Бу оғриқли тажриба унинг қарорлар қабул қилишга бўлган муносабатини ўзгартирди. Бу баҳсли қарашлар билан нима қилиш кераклиги, ҳақлигингиз (ёки аксинча)ни тушунишда ёрдам беради».
4. Компания касодга учрашининг икки сабаби: уларни қандай баратараф этиш мумкин?
Кнуд Ханаэс (Knut Haanaes), бизнес-стратег, Бошқарувни ривожлантириш халқаро институти профессори.
«Ханаэс компаниялар ҳаётини одамлар ҳаёти билан таққослайди: йўлининг бошида дунёни тадқиқ этади, улғайиб боргач, ўз билимларини самаралироқ қўллайди. Компаниялар икки ҳолатда муваффақиятга эриша олмайди:ўзгалар бажараётган ишни қилганида ва ўйламасдан янги нарса яратиш билан машғул бўлса. Ханаэс фикрига кўра, муваффақиятсизликлардан қутулишнинг энг яхши йўли – ушбу икки стратегия ўртасидаги мувозанатни топиш. У инқироз таъсир кўрсатмайдиган кучли компанияни қандай қуриш кераклигини мисоллар билан тушунтиради ва кўрсатади».
5. Ўз ижодий қобилиятларингизга қандай ишониш мумкин?
Дэвид Келли (David Kelly), IDEO лойиҳа-консалтинг фирмаси асосчиси.
«Ўзгаларнинг муҳокамасидан ҳадиксираб, одамлар ўз ғояларини айтишмайди. Дэвид Келли одамларни ижодкор ва ижодкор эмас каби тоифаларга ажратиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Бор-йўғи баъзилар ўзига ишонади, бошқаларга эса керак бўлмаган комплекслар халақит беради. Ўз ишингизга асос солиш учун сизда ижодкорлик салоҳияти етишмайди деган фикрдан қандай халос бўлиш мумкинлигини тушунтиради».
6. Талабалар ўз бизнесини бошлашдан аввал нималарни билиши лозим?
Ян Беднар (Jan Bednar), Ship Monk компанияси асосчиси.
«Ян Беднар 17 ёшида Чехиядан Америкага ўз бизнесини очиш орзуси билан кўчиб кетди. Ва бугун ҳар қандай талаба ўз ишига асос солиб, уни ривожлантириши мумкин деб ҳисоблайди: «Бизнесни бошлаш бу – муаммони топиш. Сизнинг хоббингиз, кундалик ишларингиз, балки бизнес-ғояни кутаётгандир. Ахир сиз соҳадаги муаммоларни жуда яхши биласиз». Беднар стартда бизнесни қандай бошқариш ҳақида ҳам гапиради».
7. Нима учун умид стратегия эмас?
Кевин Талбот (Kevin Talbot), тадбиркор ва инвестор.
«Бирор нарсани яратиш учун ғоянинг ўзи етарли бўлмайди. Ҳар биримиз бирор нарса ўйлаб топамиз. Бу эса катта йўлнинг бошидир. Ғоялар бизни олға ҳаракатлантиради, ҳаётни осон ва яхши қилади. Бироқ ғоянинг ўзи - мўъжиза эмас. Талбот муваффақиятга эришиш учун ғоя билан ишлаш йўлларини тушунтиради».
8. Кичик бизнеснинг катта ёлғони нимадан иборат?
Вузи Тембеквэйо (VusiThembekwayo) Watermark Afrika фонди инвестори ва раиси.
«Кичик бизнес муваффақиятга эришса, кичкина ҳолатида қолмаслиги керак. Африка кўплаб майда корхоналар билан тўлган. Уларнинг эгалари ўзаро курашиб, ишга глобал даражада назар солмайдилар. Тембеквэйо она қитъаси мисолида кичик бизнесни ривожлантириш муҳим эканини тушунтиради. У маҳаллий тадбиркорлар ўз фикрлаш тарзини ўзгартирса, Африка иқтисодий гигантга айланиши мумкин, деб ҳисоблайди. Қисқа муддат давомида кичик стартапдан катта корхона даражасига етиш ҳақида сўзлайди».
Мавзуга оид
19:52 / 29.04.2025
Ўзбек тилида ёзилган биринчи стартап қўлланмаси тақдим этилди
15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади
08:33 / 17.12.2024
Давлат банклари маҳалла стартапларига 50 млн доллар ажратади
18:57 / 16.10.2024