Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА янги қоида жорий этиши мумкин, бундан «Челси» ва «Ювентус» энг кўп зарар кўради
ФИФА клубларнинг ижарага бериши мумкин бўлган ўйинчилари сонига чеклов ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bild хабар берган.
ФИФА мутасаддилари ушбу таклифни маъқулласа, клублар энг кўпи билан 8 футболчини ижарага беришлари мумкин бўлади. Шунингдек, бир жамоа иккинчисига 4 нафардан ортиқ ўйинчисини ижарага бериши ҳам тақиқланиши мумкин. Бунда клубларнинг 21 ёшга тўлмаган ўз тарбияланувчилари истисно саналади.
Манба маълумотига кўра, ушбу тартиб жорий этилган тақдирда у айниқса «Челси» ва «Ювентус» клубларига дахлдор бўлади. Жорий мавсумда Лондон клубининг 40 нафар ўйинчиси ижара ҳуқуқи асосида бошқа жамоалар шарафини ҳимоя қилмоқда. Туринликлар эса 26 аъзосини ижарага қўйиб юборган.
Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи
21:06 / 10.03.2025