Трамп янги санкцияларни ўйлаб топди - ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трамп Америкадаги сайловларга аралашганлик учун санкциялар жорий этиш имконини берувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда 12 сентябрь, чоршанба куни давлат раҳбарининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон хабар берди, деб ёзмоқда Reuters.
Таъкидланишича, чекловлар ҳам алоҳида шахслар ва компаниялар, ҳам бутун бошли давлатларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Уларнинг номига аниқлик киритилмаган.
Санкциялар активларни музлатиш ва молиявий муассасалар хизматларидан фойдаланишга чекловларни ўз ичига қамраб олади. Бундан ташқари, АҚШ фуқароларига қора рўйхатда бўлган компанияларга маблағлар йўналтириш ҳам тақиқланади.
Аввалроқ, Трампнинг фармонни имзолаш ҳақидаги қарори махсус хизматлар ва ҳарбийлар томонидан қўлланилувчи чораларга ўхшаб кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Улар ҳам Конгрессга ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларга хорижий аралашувнинг олдини олиш мақсадида тегишли чоралар кўряпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни яна узайтирганди.
Мавзуга оид
11:53 / 22.11.2024
АҚШ Россиянинг 50 та банкига қарши янги санкциялар киритди
11:54 / 19.11.2024
Британия РФга қурол етказиб бергани учун Эронга қарши санкциялар киритди
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
10:05 / 16.11.2024