Ўзбекистон | 11:49 / 13.09.2018
6732
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қатор халқаро конвенция ва шартномаларга қўшилмоқчи. Улар фонограммага тегишли

Фото: Alamy

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Женева конвенциясига (Женева, 1971 йил 29 октябрь), Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Женева конвенциясига (Женева, 1971 йил 29 октябрь), Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) қўшилиши режалаштирилган.

Қонунни президент Шавкат Мирзиёев имзолаши кутилмоқда.

Мавзуга оид