Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат ижро тузилмасида жиддий ўзгаришлар: янги лавозим жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари — «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозими тугатилди.
Тузилмада бош вазир ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозими жорий этилди.
Президент қарори билан Алишер Султонов бош вазир ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди.
Фото: Ўзбекнефтгаз
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Султонов «Ўзбекнефтгаз» раҳбарлигидан кетгани хабар берилганди.
Эндиликда, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Султонов ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
15:18 / 14.12.2024
10 кун ичида Ўзбекистоннинг энергетика хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилади
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
11:49 / 20.11.2024