Жаҳон | 09:22 / 15.09.2018
14711
2 дақиқада ўқилади

Автомобилда саёҳат қилиш учун энг оммабоп йўллар маълум қилинди

Фото: Chuck Coker

Саёҳатлар онлайн-сервиси Instagram’даги хэштегларни таҳлил қилди ва машинада саёҳат қилиш учун энг оммабоп йўлларни маълум қилди. Рўйхат The Independent нашрида чоп этилди.

Рейтингда биринчи ўринни Чикагода бошланиб, бир неча штатлардан ўтадиган ва Калифорниянинг Санта-Моника шаҳрида тугайдиган Route 66 автойўли эгаллади. Иккинчи ўринга Австралиядаги Буюк океан йўли жойлаштирилди.

Автомобилда саёҳат қилишни хуш кўрувчилар учун энг яхши йўллар ўнлигига шунингдек, Аргентинадаги National Route 40, АҚШдаги Blue Ridge Parkway, Finger Lakes Highways, Valley of Fire Road, Исландиядаги Округ йўли, Норвегиядаги “Троллар зинаси”, Канададаги Icefields Parkway ва Cabot Trail йўллари киритилди.

Аввалроқ Жаҳон туризм ташкилоти сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлар рўйхатини эълон қилганди. Унда биринчи ўринни Франция эгаллади. 2017 йилда бу мамлакатга 86,9 миллион сайёҳ келган. Иккинчи ўринга 81,8 миллион сайёҳ билан Испания, учинчи ўринга АҚШ (75,9 миллион сайёҳ) жойлашди.

Мавзуга оид