Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эркинжон Турдимов самарқандлик ғолиб спортчиларни тақдирлади
Самарқандда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган самарқандлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирга вилоятдаги спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, спортчи-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари таклиф этилди.


Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни эришган муваффақиятлари билан табриклади.

Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида Самарқанд вилоятидан 25 спортчи иштирок этиб, ўн маротаба шоҳсупага кўтарилди. Спортнинг юнон-рум тури бўйича курашимиз М.Абдуллаев, самбо бўйича К.Холмаматов мусобақанинг олтин, академик эшкак эшиш бўйича Д.Хурсанов, Д.Баҳриев, Ш.Нажмиев, Ш.Ҳакимов, З.Усмонов, О.Раҳимов, бадиий гимнастикачимиз Н.Усманова, миллий кураш туридан Р.Бўриев, енгил атлетика бўйича Р.Қурбонов кумуш, миллий курашчи С.Шомуродов, академик эшкак эшишда Ш.Ҳакимов, З.Усмонов, О.Раҳимов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Н.Тўхтасинов, самбочи қизимиз Н.Гулова бронза медалларига сазовор бўлди.



Тадбирда республикамиз, Осиё ва жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритган спортчилар, мураббийлар ва ҳомий ташкилотлар вакилларига Самарқанд вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
08:32 / 16.05.2024
Украинада уруш туфайли 456 нафар спортчи ҳалок бўлди
18:40 / 11.08.2022
Бухорода спортчи калтаклаб кетилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган
08:49 / 01.06.2022
Нодавлат спорт муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш режалари маълум бўлди
16:18 / 08.12.2021