Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда «Мангхут» тайфуни туфайли хавфсизликнинг энг юқори даражаси эълон қилинди
Хитойлик синоптиклар «Мангхут» тайфуни яқинлашиши муносабати билан хавфсизликнинг энг юқори - «қизил» даражаси ҳақида эълон қилишди. Синхуа агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Хитой метеорология маркази (ХММ) маълумотларига кўра, тайфун якшанба куни кундузи ё кечқурун Гуандун провинциясидаги Чжухай ва Чжаньцзян шаҳарлари ўртасидаги қирғоғига келади, шамол тезлиги 45-52 м/с бўлиши кутилмоқда.
ХММ яқинлашаётган табиий офат сабабли маҳаллий ҳукумат вакилларини зарур эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.
Метеорологлар тайфун кучли шамол ва сел ёмғирлари билан намоён бўлишидан огоҳлантиришмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025