Қатар амиридан Эрдўғанга совға: дунёдаги энг қиммат хусусий самолёт
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга Boeing 747-8 самолётини совға қилди. Hurriyet нашрида шу ҳақида хабар қилинди.
Маълум бўлишича, бу - дунёдаги энг қимматбаҳо хусусий самолёт. Унинг нархи - 367 миллион евро атрофида.
Самолётда турли мақсадлардаги бир неча хона мавжуд, унда ҳатто хусусий шифохона ҳам бор.
Ҳаво кемаси сиғими 94 киши - 76 нафар йўловчи ва 18 экипаж аъзосига мўлжалланган.
Қатар амири томонидан Эрдўғанга совға қилинган самолёт Panasonic кўнгилочар машғулотлар маркази, видеокамералар ва хавфсизлик тизими билан жиҳозланган.
Бунга қадар Boeing 747-8 фақат амирнинг оиласи ва юқори даражали амалдорларга хизмат кўрсатган.
Мавзуга оид
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
21:38 / 05.09.2024
АҚШ Доминиканда Мадурога тегишли иккинчи самолётни аниқлади
20:50 / 23.08.2024