Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ: тоғанинг иши “беш” бўлмади, ходим хизмат бурчига содиқ қолди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 2018 йил 16 сентябрь куни Чироқчи тумани ИИБ ходими ўз раҳбарига ахборот берган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Унда шу йил 15 сентябрь куни ўзининг иш юритувида бўлган, Жиззах вилояти Зарбдор туманида яшовчи Н.Т. ва Жиззах шаҳрида яшовчи Ю.К.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўзини Н.Т.нинг тоғаси деб таништирган фуқаро К.Б. унинг олдига келиб, Н.Т. ва Ю.К.га нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириш ҳамда жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни сўраганини эвазига пора таклиф қилаётганлигини маълум қилинган.
Ушбу билдирги юзасидан шу куни вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.Б. ходимга хизмат хонасида 2 млн сўм пулни пора сифатида бераётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
17:21 / 05.04.2025