Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга киритишни ваъда қилиб, 10 000 доллар олган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил сентябрь ойида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Х.Х. исмли аёл таниши Яккасарой туманида яшовчи Г.С.ни тест синовлари натижасига кўра, паст балл тўплаганлиги сабабли Тошкент Давлат педагогика университетига апелляция тартибида ўқишга кириш масаласини ҳал қилиб беришини айтиб, ундан 10 минг АҚШ долларини алдов йўли билан олиб, ишини ҳал қилмасдан пулларини қайтармаганлиги кўрсатилган.
Х.Х. исмли аёл қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025