Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Сингапурнинг энг йирик савдо тармоқларига мева-сабзавот етказиб беради
Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси «Ўзтрейд» АЖ ва Сирдарё ҳокимлиги кўмагида Сингапурга қовунлар етказиб берди. Биринчи синов партияси мамлакатдаги энг йирик чакана савдо тармоғи - Mustafa’га юборилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасидан хабар беришларича, янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари (қовун, помидор, гилос, дуккакли ўсимликлар ва бошқалар), Сингапур бозорида талабгир бўлган бошқа маҳсулотлар импортини йўлга қўйиш мақсадида Century Global Pte Ltd компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда.
Хусусан, компания кўмагида Ўзбекистон маҳсулотини Fair Price чакана савдо супермаркетлар тармоғи орқали илгари суриш режалаштирилмоқда, у ҳам ўзбек қовунларининг синов партиясини қабул қилиб олди.
Сингапурдаги 200та Fair Price чакана савдо дўконлар тармоғи орқали ҳар куни 600 мингдан зиёд харидорга хизмат кўрсатилади. Бундан ташқари, компания янги маҳсулотларни тарқатиш ва марказлашган сақлаш ҳамда дистрибьюторлик компаниясига эгалик қилади.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
13:08 / 24.02.2025