Жамият | 10:56 / 22.09.2018
12995
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» акциясига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар асосида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 21 сентябрь куни илк марта «Автомобилсиз кун» акцияси ташкил этилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу акция муносабати билан эрта тонгдан Шайҳонтоҳур тумани «Байналмилал» кўчасида велосипедчилар марафони ўтказилди.

«Автомобилсиз кун» акциясининг ўтказишдан асосий мақсад – экологик ҳолатни яхшилаш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, шу жумладан транспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлигини ва зарурлигини намойиш қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришдир. Бундан ташқари, акция орқали йўл ҳаракати иштирокчиларини хавфсизлик қоидаларига риоя этишга ундаш ва ҳайдовчининг транспорт воситасисиз бир кунлик ҳаётини ёритиш ҳам кўзда тутилган.

«Автомобилсиз кун» акцияси ҳар ойнинг учинчи жумасида мунтазам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид