Эронда теракт содир этганларнинг барчаси йўқ қилинди
Эроннинг Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад иштирокчиларига ҳужум қилган 4 нафар жангари йўқ қилинди. Таъкидланишича, жангарилар АҚШ ва Исроил разведкалари билан боғланган бўлган. Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари вакили Абулфазл Шакарчи маълум қилган.
Унинг маълум қилишича, 3 террорчи воқеа жойида, яна бир нафари шифохонада жон берган.
Шакарчи жангарилар ИШИД билан боғлангани ҳақидаги хабарни рад этган. Унинг таъкидлашича, жангарилар Форс кўрфазининг яна икки давлати томонидан молиялаштирилган.
Аҳвоздаги теракт 22 сентябрда эрталаб ҳарбий парад вақтида содир этилган. Охирги маълумотларга кўра, жангариларнинг парад иштирокчиларини ўққа тутиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлган, 53 киши яраланган.
IRNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, отишмани трибуна ортида ҳарбий кийимда бўлган 4 киши амалга оширган. Отишма 10 дақиқа давом этган.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024