Жаҳон | 23:00 / 23.09.2018
27969
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон: Жаҳоннинг иккинчи энг катта вулқони  "уйғонди"

Озарбойжон пойтахти Бакудан 35 километр масофада жойлашган Апшерон ярим оролида дунёдаги энг йирик вулқонлардан бири ҳисобланган Отман-Боздағнинг портлаши рўй берди. Озарбойжон экология ва табиий ресурслар вазирлиги сайтида шу ҳақида хабар берилди. 

Манбага кўра, портлаш эрталабки соат 9 атрофида бошланиб, ҳануз давом этмоқда. 

"Вулқон баландлиги 200-300 метрни ташкил қилди. Вулқонга яқин ҳудудда чуқурлиги 40 метргача бўлган кўп сонли ёриқлар юзага келди", - дейилади хабарда. 

Отман-Боздағ вулқони отилиши охирги марта 2017 йилнинг февралида қайд этилган эди. Вулқон қўриқхона ҳудудида жойлашган бўлиб, унга яқин ҳудудларда аҳоли яшамайди. 

Мавзуга оид