Жаҳон | 11:10 / 23.09.2018
9112
1 дақиқада ўқилади

Танзанияда чўккан паромдан бир киши тирик ҳолда топилди

Фото: REUTERS

Қутқарувчилар Танзаниядаги Виктория кўлида чўкиб кетган йўловчи паромидан борт муҳандисини тирик ҳолда топишди.

Муҳандис паромнинг двигател бўлимида беркиниб олиб, фалокатдан кейин 2 кун давомида ўша ерда қолган. У шифохонага етказилган.  

Танзания президенти Жон Магуфули паромга чипта сотиш билан шуғулланган шахсларни ҳибсга олишни буюрган ва мамлакатда 4 кунлик мотам эълон қилган.

Фалокат вақтида паромда камида 300 киши бўлган. Бироқ уларнинг аниқ сонини ҳисоблаб чиқишнинг имкони йўқ, чунки касса қурилмаси паром билан бирга чўккан ва сотилган чипталар тўғрисидаги ёзувни топиб бўлмаган. Охирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 218 нафаргача етган. 40 дан кўпроқ йўловчи қутқариб қолинган.

Паром 20 сентябрда Юкора оролидаги причалдан 50 метр нарида тўнкарилиб кетган. Баъзи маълумотларга кўра, паром бортида 400 га яқин, яъни меъёридан анча кўп одам бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид