Жаҳон | 07:49 / 23.09.2018
10263
1 дақиқада ўқилади

Танзанияда паром чўкиши қурбонлари сони 200 дан ошиб кетди 

Танзанияда Виктория кўлида йўловчи паромининг чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 209 нафаргача ошди. Бу ҳақда Citizen маҳаллий нашри маълум қилди. 

Фото: AFP / Stringer

Аввалроқ 136 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Нашрнинг маълум қилишича, 22 сентябрда яна 69 жасад топилган. 

Паром 20 сентябрда Юкора оролидаги причалдан 50 метр нарида тўнкарилиб кетган. Баъзи маълумотларга кўра, паром бортида 400 га яқин, яъни меъёридан анча кўп одам бўлган. Шунингдек, транспорт воситаси турли юк ташиб кетаётган бўлган. 

Фото: AFP / Stringer

Аввалроқ паромнинг ҳалокатига бошқарув вақтида кескин буриш ҳаракати сабаб бўлгани, бунинг оқибатида паром тўнкарилиб кетгани маълум қилинган. Омон қолган йўловчиларнинг айтишича, паром рулчиси воқеа вақтида мобил телефонда гаплашишга чалғиб, причалга нотўғри томондан кирган.   

Фото: REUTERS / Jackson Njehia
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид