Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё бўйлаб одамлар энг кўп нимадан ҳалок бўлиши айтилди
Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида ҳар йили уч миллионга яқин киши ҳалок бўлади. Бу ОИТС, зўравонлик ва ЙТҲда ҳалок бўлувчилар миқдоридан кўп. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш маълумотида келтириб ўтилган.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, спиртли ичимликлар ҳар 20 ўлим ҳолатидан биттасига сабабчи бўлар экан. Маст ҳолатда автомобиль бошқариш, зўравонлик қилиш, кўп касалликлар, жумладан, юрак-қон томир тизимининг бузилиши, жигар церрози ва саратоннинг айрим кўринишлари ана шу ўлим ҳолатларига мисол бўла олади. Бундан ташқари, алкоголь сил, ВИЧ ва пневмония каби касалликларга чалиниш хавфини оширади.
Алкоголь истеъмоли билан боғлиқ барча ўлимларнинг тўртдан уч қисми эркаклар ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари, 20-29 ёшлилар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг кўп қисми (13,5 фоиз) спиртли ичимликларни меъёрдан ортиқ истеъмол этиш ортидан келиб чиқади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш маълумотида айтилишича, бугунда 237 миллион эркак ва 46 миллион нафар аёл спиртли ичимликларга боғланиб қолганликдан қийналишмоқда. Шунингдек, 2,3 миллиард киши ҳар куни 33 грамм спирт истеъмол қилиши ҳақида ҳам маълумот келтирилган.
Мавзуга оид
00:06 / 07.11.2020
Коронавирусга чалинганда истеъмол қилиш тақиқланган маҳсулотлар маълум қилинди
18:20 / 27.09.2018
Ёш, вақт, кун чеклови ва буткул тақиқ – спиртли ичимликлар савдосига қарши қаерда қандай курашилади?
22:24 / 02.09.2018
Рейтинг: Алкоголь истеъмоли натижасида энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган мамлакатлар
23:32 / 11.05.2018