Жаҳон | 14:04 / 24.09.2018
3299
1 дақиқада ўқилади

Малдивда мухолифат етакчиси мамлакатнинг янги президенти бўлди

Фото: REUTERS/Ashwa Faheem

Малдивдаги мухолифат етакчиси Иброҳим Муҳаммад Солиҳ мамлакат президентлиги учун ўтказилган сайловда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Малдив Ташки ишлар вазирлиги душанба куни Twitter'даги расмий саҳифасида маълумот тарқатди.

Вазирлик мамлакат сайлов комиссиясининг дастлабки рақамларини келтириб, якшанба кунги президентлик сайловида амалдаги президент Абдулла Яманга нисбатан 16,7 фоиз кўп овоз тўплаган Муҳаммад Солиҳнинг ғалабаси ҳақида маълумот берди.

Амалдаги президент Абдуллоҳ Ямин ва мухолифатчи Малдивиан Демократик Партияси (МДП) номзоди Иброҳим Муҳаммад Солиҳ давлат раҳбари лавозимини эгаллаш учун асосий номзодлар сифатида кўрилганди.

Маълумотга кўра, сайловда 250 минг сайловчи иштирок этиши назарда тутилганди. Малдивнинг бутун аҳолиси эса 400 минг кишини ташкил қилади. Малдивдаги сайлов комиссиясининг раиси Аҳмад Шарифнинг айтишича, ҳукумат мустақил ва адолатли сайлов жараёнини ўтказиш учун барча чораларни кўрган.

Мавзуга оид