Ўзбекистон | 19:00 / 24.09.2018
27688
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати куни белгиланиши кутилмоқда

​5 апрель — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати куни сифатида нишонланиши мумкин. Тегишли қонун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати  маълумотига кўра, сенаторлар мазкур масалани кўриб чиқиши кун тартибига киритилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Ундан аввалроқ, Сенатнинг XIV ялпи мажлисида сенаторлар «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ёқлаб овоз берган.

 

Мавзуга оид