Инсониятнинг БМТга ишончи йўқолди – Эрдўған
Инсониятнинг БМТ низоларни ҳал қила олишига ишончи йўқолди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида айтиб ўтди.
Эрдўғаннинг айтишича, Яқин Шарқда ва Фаластинда давом этаётган ихтилофлар буни яна бир бор исботлайди. У БМТ жиддий ислоҳотларга эҳтиёж сезаётганини айтган.
“Дунё БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 нафар доимий аъзосига боғлиқ бўлмаслиги лозим”, деб қўшимча қилган Эрдўған.
Туркия президенти инсоният хавфсизлиги учун дунёда тинчликни тиклаш лозим ва Туркия бунинг учун барча ишни қилмоқда, деб айтган. Унинг таъкидлашича, Туркия дунёдаги можароларни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
“Айни вақтда Туркия ҳудудида 3,5 млн суриялик муҳожир бор. Туркия уларни ўз маблағлари ҳисобига сақламоқда”, деб айтган Эрдўған.
Мавзуга оид
17:39
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
00:36 / 19.11.2024