Жаҳон | 19:18 / 26.09.2018
23724
3 дақиқада ўқилади

Сиёсатчи оналар (фотожамланма)

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерннинг БМТ бош ассамблеясида ўзининг уч ойлик чақалоғи Неве билан боргани барчанинг юзига табассум югуришига сабаб бўлди.

Фото: REUTERS/Carlo Allegri

Ардерн хоним БМТ Бош ассамблеясида эмизикли боласи билан қатнашган биринчи аёл бўлди. Сиёсий раҳбарлик лавозимида туриб фарзандли бўлиш эса олдинроқ фақат Покистоннинг машҳур бош вазири Беназир Бхуттога насиб этган.

Мамлакат раҳбарлари орасида ёш болалилар кўп топилмаса ҳам, сиёсатчилар орасида бундай аёллар талайгина. Келинг, уларнинг баъзилари билан танишсак.

Фото: Тэмми Дакуорт

1. Тэмми Дакуорт. Америкалик сенатор. Сурат 2018 йилнинг 18 июнида олинган. Ушбу сенатор Дональд Трампнинг миграцион сиёсатига қарши намойишда қатнашмоқда.

Фото: Юка Огата

2. Юка Огата. Япониянинг Кумамото шаҳар ассамблеяси аъзоси ташкилот мажлисида 7 ойлик фарзанди билан қатнашмоқда.

Фото: Жютти Гутеланд

3. Европарламентнинг швециялик вакиласи Жютти Гутеланд фарзанди билан овоз бериш жараёнида. 2017 йил, 14 март. Страсбург, Франция.

Фото: Жютти Гутеланд

4. Яна Гутеланд хоним. Бироқ бу Европарламентнинг бошқа йиғилиши.

ФотоАннелис Додс

5. Европарламентнинг буюк британиялик аъзоси Аннелис Додс овоз бериш жараёнида. 2016 йил, 7 июнь. Страсбург, Франция.

Фото: Каролина Бесканса

6. 2016 йил 13 январь. «Биз уддалаймиз» партияси депутати Каролина Бесканса ўғли Диего билан парламент йиғилишида.

Фото: Лисия Ронзулли

7. 2010 йил 16 декабрь. Италиянинг Европарламентдаги вакиласи Лисия Ронзулли ташкилотнинг Страсбургдаги йиғилишида қатнашмоқда.

Фото: Лисия Ронзулли

8. 2013 йил 19 ноябрь. Бу ҳам Ронзулли хоним. Унинг қизалоғи Виториа катта бўлиб қолганида ҳам онаси билан ишга боришни канда қилмаган.

Фото: Ханна Даль

9. Даниянинг Европарламентдаги аъзоси Ханна Даль фарзандини сиёсий йиғилиш чоғида ҳам зериктириб қўймайди.

10. 2018 йил 24 сентябрь. Нью-Йорк. Янги Зелландия бош вазири Жасинда Ардерн уч ойлик қизчаси Неве билан. Қизалоққа махсус аккредитация ҳам тайёрланган. Унинг сиёсий мақоми ҳам ажойиб: Биринчи бола. Худди Биринчи хоним дейилгани каби.

Мавзуга оид