Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанж WikiLeaks’га янги бош муҳаррир тайинлади
WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж портал бош муҳарририни алмаштирди. Бу ҳақда ташкилотнинг твиттердаги расмий саҳифасида хабар қилинган.
Қайд этилишича, порталга энди исландиялик журналист Кристин Храфнссон раҳбарлик қилади. Бундан аввал у WikiLeaks’нинг расмий вакили бўлган ҳамда порталнинг ҳуқуқий лойиҳалари билан шуғулланган.
Аниқлик киритилишича, Жулиан Ассанж порталга эгалик қилишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ассанж ҳақида янги маълумот пайдо бўлганди.
Эквадор ҳукумати 2017 йилда WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни Москвадаги элчихонага дипломатик лавозимга тайинлашни режалаштирган, бироқ Британиянинг унга дипломатик дахлсизлик тақдим этишдан бош тортгани туфайли бу қарор бекор қилинган.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024