Жаҳон | 23:40 / 27.09.2018
6310
2 дақиқада ўқилади

Испания шаҳри маъмурияти аҳолига парҳез тутишни буюрди

Фото: Global Look Press/Ralph Kerpa

Испаниянинг шимолида жойлашган Нарон шаҳри маъмурияти соғлиқни сақлаш идоралари кўмагида жамоавий озиш ташаббусини билдирди.

Лойиҳа ташаббусчиларидан бири шифокор Карлос Пиньеро жамоавий озиш таклифини борган сари кўпроқ одамлар фаол турмуш тарзини олиб бормай қўяётганини билан тушунтирган. Шифокор ҳам шаҳар мэри Мариан Феррейро каби маҳаллий аҳолига ўрнак кўрсатмоқда. Жумладан, шифокор маҳаллий аҳоли билан жамоавий югуришларда иштирок этмоқда. Маълум қилинишича, шаҳарчада 40 мингга яқин киши яшайди. 

Ушбу ташаббусга шаҳар ресторанлари ҳам қўшилди: улардан 18 таси ўз таомномасини ўзгартирган. Ҳозир бу ресторанларда денгиз жонзотларидан тайёрланган, сариёғ ўрнига зайтун мойида тайёрланган таомларни учратиш мумкин.

Таъкидланишича, Нарон жойлашган Галисия вилоятининг 25 фоиз аҳолиси ортиқча вазндан азият чекиб келади, бу эса Испаниядаги энг ёмон кўрсаткичлардан биридир. Мутахассисларнинг фикрича, бу салбий ҳолат вилоятнинг пазандалик анъаналари ҳамда иқлими билан боғлиқ, чунки Галисия Испаниядаги энг кўп ёмғир ёғувчи ҳудуд ҳисобланади.

Мавзуга оид