Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар янги тузилма ташкил этиш таклифини билдиришди
Бугун, 27 сентябрь куни Ташқи савдо вазирлиги тизимидаги «Ўзбекэкспертиза» АЖда кичик, ўрта ва йирик экспортер корхоналари, жумладан, “Gold Dried Fruits” МЧЖ, “Betlis Tekstil” МЧЖ, “Stars Waste” МЧЖ, “Berad Agro” ХК каби бошқа корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жамиятнинг экспортга кўмаклашувчи хизматлари соҳасида экспортёрларни қийнаб келаётган масалалар ва уларнинг ечими бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Жамият мутахассислари учрашув иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб бериш билан бирга улар билан сертификатлаш ва экспертиза соҳасидаги амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича режалар тузиб олишди. Яъни, жамият томонидан товарларни экспорт қилиш учун зарур барча хизмат турларини “ягона дарча” принципи асосида тўлиқ амалга ошириш, кенгайтириш, қўшимча хизмат турларини киритиш муҳокамаси ўтказилди.

Учрашув давомида экспортчилардан сертификатлашга тегишли таклиф ва мулоҳазалар олинди ҳамда «Ўзбекэкспертиза» томонидан товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар, аризаларни электрон тарзда қабул қилиш, экспертиза ўтказиш муддатларини қисқартириш муҳокама қилинди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификациялаш тартибини соддалаштириш, бир қатор давлатларда экспорт қилувчининг мустақил декларацияси асосида умумий шаклдаги сертификатлаш тартибини соддалаштириш масалаларини таништириш мақсади ҳам кун мавзусида бўлди. Экспортчиларга қулайлик яратиш мақсадида суткали узлуксиз хизмат кўрсатиш учун навбатчилик ҳамда жамият хизматлари учун электрон тўлов тизимлари орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилганилиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, учрашувда халқаро талабларга жавоб берадиган озиқ-овқат ва текстил маҳсулотлари синов комплекси ва сертификатлаш органини очиш тўғрисида тадбиркорлар томонидан таклифлар киритилди.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди
10:24 / 22.04.2025