Жаҳон | 22:23 / 28.09.2018
3910
1 дақиқада ўқилади

Ассанж WikiLeaks бош муҳаррири лавозимидан кетишга қарор қилди

Фото: Vianney Le Caer / SIPA / Scanpix / LETA

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж интернетсиз қолгани сабабли лойиҳа бош муҳаррири лавозимини тарк этди. Лойиҳага янги бош муҳаррир исландиялик Кристинн Храфнссон бўлади. У 2010 йилдан 2016 йилгача WikiLeaks матбуот котиби бўлган. Ассанж эса ношир лавозимида қолади. 

Ҳозирда Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яширинаётган Ассанж охирги 6 ой давомида интернетдан узиб қўйилган. У ташқи дунё билан фақат адвокатлари ёрдамида мулоқот қилмоқда.  

Эквадор президенти Ленин Морено Ассанжнинг интернетдан узиб қўйилганини тасдиқлаган ҳамда у “Испания ва АҚШ каби дўстона давлатлар” сиёсатига аралашмасликка ваъда берса, унга интернет муаммосиз қайтарилишини айтган.

Ассанж Швеция ҳукумати томонидан АҚШга топширилиши мумкинлигидан хавотир қилиб, Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида 2012 йилдан бери қолмоқда. 

Мавзуга оид