Жамият | 20:21 / 28.09.2018
6486
1 дақиқада ўқилади

Ёшларни оилага тайёрлаш курсларига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5325-сонли фармони, 3808-сонли қарорига мувофиқ, ёш йигит ва қизларни оилага тайёрлаш бўйича республикамиз ҳудудларида 16 соатлик махсус ўқув курслари ташкил қилинди. 

Жумладан, Тошкент вилояти Паркент туманида ёш йигит қизларни оилага тайёрлашга доир пилот лойиҳа сифатида дастлабки синов дарслари ўтказилмоқда.

Ёш йигит-қизларни оилага тайёрлаш курсларида бўлажак келин-куёвларга оила ҳуқуқшунослиги, оила психологияси, оилада рўзғорни бошқариш, репродуктив саломатлик, динда оилавий муносабатлар, оиладаги аҳлоқий ва миллий қадриятлар мавзуларида суҳбатлар олиб борилмоқда. 

Тингловчилар синов курсларидан ўзлари учун керакли маълумотларни олаётганларини таъкидлашмоқда. Оила қуришга тайёргарчилик кўришда бундай курсларнинг  аҳамияти ошишига умид билдиришмоқда.

Мавзуга оид