Жаҳон | 00:51 / 28.09.2018
4703
1 дақиқада ўқилади

Норвегия ўзининг илк космик ракетасини фазога учирди

Норвегия мамлакат ҳудудида тўлиқ лойиҳаланаган ва йиғилган илк космик ракетасини фазога учирди.

Nucleus деб номланган ушбу ракета Норвегиядаги тўлиқ маҳаллий бутловчи қисмлардан йиғилган илк ракета бўлиб, унинг двигатели Nammo компанияси томонидан лойиҳаланган. У ҳам суюқ, ҳам қаттиқ ёнилғида ишлайди. Ракета Норвегиядаги Андойя космодромидан учирилган. 

Ракетани яратиш устидаги ишлар 10 йилдан кўпроқ вақт олиб борилган. Унинг оғирлиги 800 кгни, узунлиги 9 метрдан кўпроқни ташкил қилади. Ракета илк синов парвози давомида 100 км баландликка кўтарилиб, сўнгра денгизга қулаши режалаштирилган, чунки у вазни сабабли ўзи мустақил равишда орбитага чиқа олмайди.  

Мавзуга оид