Спорт | 09:40 / 30.09.2018
34070
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Жалолов иккинчи рақибини ҳам нокаутга учратди

Жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 29 сентябрь (Тошкент вақти билан 30 сентябрь) куни АҚШда ўтказди.

Жанг арафасида унинг рақиби ўзгарди. Баҳодир Жалолов аввал маълум қилинганидек америкалик Томас Ҳовкинсга қарши эмас, мексикалик Эдуардо Вителага қарши рингга кўтарилди.

Жалолов жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва профессионал рингдаги иккинчи жангида иккинчи ғалабасини нишонлади.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов май ойида профессионал рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда Уго Труилиони нокаут эвазига мағлуб этганди. У июль ойида америкалик Куртс Ҳид билан жанг қилишга келишганди, аммо бу жанг кейинроқ бекор қилинди.

Эдуардо Витела профессионал боксда бунгача 5та жанг ўтказган, 3та ғалаба (2таси нокаут) ва 2та мағлубият (2таси ҳам нокаут) қайд этганди. Унинг статистикасида энди 3 мағлубият мавжуд.

Мавзуга оид