Ўзбекистон | 17:09 / 01.10.2018
84650
1 дақиқада ўқилади

Гулнора Каримованинг қизи Лондонга учиб кетди

Гулнора Каримованинг қизи ва Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетди.

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Имон Каримова Тошкент-Лондон йўналиши бўйича парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг HY201 рейсига ўтириш талони тасвирланган суратни Instagram’даги саҳифасида эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова ишининг баъзи жиҳатларини очиқлаган эди. Маълум бўлишича, у 2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган.

«Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Каримова ўзи айбланган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди ва унга беш йилга озодликни чеклаш тарзидаги жазо белгиланган», - дейилганди Бош прокуратура хабарида.

Мавзуга оид