Жаҳон | 23:41 / 01.10.2018
41697
1 дақиқада ўқилади

Интернетда хитойлик мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган масала машҳур бўлмоқда

Интернетда Хитойдаги бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган математика масаласи машҳурлашмоқда. Унинг видеосини MindYourDecisions YouTube канали эъ­лон қилди.

Ўқувчиларга (ва томошабинларга) столнинг баландлигини ҳисоблаб топиш вазифаси берилади. Бу ҳолда стол остида турган тошбақанинг бошидан стол устида турган мушукнинг бошигача бўлган масофа 170 сантиметрни ташкил этади. Стол остига туширилган мушукнинг бошидан то стол устидаги тошбақанинг бошигача бўлган масофа эса 130 сантиметрга тенг.

Видео муаллифи масалани ечишнинг икки усули ҳақида ҳикоя қилади. Биринчиси — тенглама тузиб, «мушук» ва «тошбақа»ларни қисқартириш. Иккинчиси — фаразан икки столни устма уст жойлаштириб, яна жониворларни «қисқартириш». Шундай қилиб столнинг ҳақиқий баландлигини топиш мумкин ва бу 150 сантиметрга тенг бўлади.

Видеони 200 минг мартадан ортиқ томоша қилишган ва унга юзлаб шарҳлар ёзишган.

Мавзуга оид