Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Узоғини яқин қилган ҳайдовчининг юзига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган йўловчи қўлга олинди
Фарғона шаҳрида шу йил 28 сентябрь куни номаълум шахс М.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, “Шодлик” МФЙга етиб келганларида ҳайдовчининг юзига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказиб, автомашинадан тушган ва воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада ҳайдовчи М.А. касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи С.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025