Жаҳон | 20:54 / 02.10.2018
5112
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда миллион бола очликдан азият чекмоқда

Нигерия шимоли-шарқида бир миллионга яқин бола очликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси докладида айтилган.

Таъкидланишича, бунга “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳининг Борно, Адамава ва Йобе штатларидаги мунтазам ҳужумлари сабаб ҳисобланади.

Кўрсатилган ҳудудларда 440 минг бола очликдан азият чекади, очлик минглаб гўдакларга ўлим билан хавф солмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, 2017 йилда Нигерияда 881 бола ўлдирилган ёки майиб қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид