Жаҳон | 00:47 / 04.10.2018
16284
1 дақиқада ўқилади

Cурияда ИШИД етакчиси ўғли йўқ қилинди – ОАВ

Фото: СС0 Public Domain

Россия ҳарбий-коинот кучларининг Сурияда 22 сентябрда ўтказган рейди давомида ИШИД етакчиси Абу Барк ал-Бағдодийнинг 4 ўғлидан кенжаси ўлдирилган.    

Бу маълумотни Ироқ ҳукуматини қўллаб-қувватловчи “Ал-Ҳашд аш Шаъби” гуруҳи қўмондони Жаббор ал-Муамарий маълум қилган.

“Ал-Бағдодийнинг кенжа ўғли Россия кучлари авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлди”, деб айтган ал-Муамарий.

Россия мудофаа вазирлиги ҳам, Сурия ҳукумати ҳам ҳозирча ушбу маълумотни тасдиқламаган.

Ал-Бағдодийнинг тўнғич ўғли Худайф ал-Бадри июль бошида йўқ қилинган. Ал-Бағдодийнинг ўзини топишнинг имкони бўлмаяпти.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид