Жаҳон | 16:40 / 06.10.2018
26653
2 дақиқада ўқилади

Видео: Лондонда эркак Евротуннель собиқ раҳбарини поезд тагига итариб юборди

Лондон метросида эркак киши Евротуннелнинг собиқ раҳбари сэр Роберт Мальпаснинг ҳаётига суиқасд уюштирди. Рўй берган воқеа тасвирланган видео Британия транспорт полицияси томонидан эълон қилинди.

Видеоёзувдан кўриш мумкинки, эркак Мальпаснинг олдига югуриб келган ва уни поезд бекатга кириб келишидан аввал рельсларга итариб юборган.

Британия полициясининг айтишича, ҳужум қилган шахс 46 ёшли Пол Кросслидир. У ўз хатти-ҳаракатига «кеча тунда етарлича ухламагани» билан изоҳ берди.

Independent’дан таъкидлашларича, Евротуннелнинг собиқ раҳбари «Риёд» меҳмонхонаси ходими Ал Ҳуссаний томонидан қутқариб қолинган - у ёрдам сўралгани ҳақидаги бақириқни эшитган ва Мальпасни поезд келишидан бир дақиқа олдин тортиб чиқарган.

Мавзуга оид