Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия ички ишлар вазири Европанинг “асл душманлари” кимлигини айтди
Италия ички ишлар вазири Маттео Сальвинининг айтишича, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ва Брюсселдаги қоғозбозлар Европанинг ҳақиқий душманлари ҳисобланади.
“Биз Европанинг душманлари Юнкер ва Московисига (ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича еврокомиссар Пьер Московиси) қаршимиз”, деб айтган Сальвини.
Сальвинининг айтишича, Брюссель томонидан илгари сурилаётган қатъий тежамкорлик сиёсати Италия қарзининг ошиши ва мамлакатнинг қашшоқлашувига олиб келган.
Сальвини Европа Иттифоқи раҳбарларини танқид қилиб келиши билан маълум. У ўтган ҳафтада Еврокомиссия раҳбари “Европа ва Италияни барбод қилганини” айтган. Сальвини 2019 йил майида Европарламентга сайловлардан кейин ижобий ўзгаришлар бўлишига умид билдирган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
12:24 / 22.05.2025