Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири аёл журналистларга тегажоғлик қилишда айбланмоқда
Бир неча аёл журналистлар Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Жавод Акбарни тегажоғлик қилишда айблашмоқда. Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.
Жумладан, журналист Прия Раманининг сўзлаб беришича, у бир йил аввал Акбардан интервью олмоқчи бўлган. Акбар бунга жавобан журналистни Мумбайдаги меҳмонхона хонасига таклиф қилган, интервью вақтида эса аёлга спиртли ичимлик ичишни ва ёнига ўтиришни таклиф қилган.
Яна бир журналист Шума Раханинг айтишича, у ҳам Акбар билан шундай ҳолатга Калькутта меҳмонхонасида тушган.
Таъкидланишича, Акбарга қарши айбловлар номусга тегишларни қораловчи #MeToo ҳаракати доирасида билдирилган.
Айни вақтда ташриф билан Нигерияда бўлган вазирнинг ўзи ҳозирча бу айбловларга жавоб бермаган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025