Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Сербия президентлари Остонада учрашишди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада ўзининг сербиялик ҳамкасби Александр Вучич билан учрашди.
Сербия президенти расман кутиб олингандан сўнг томонлар бирга-бир ва кенгайтирилган форматда учрашувлар ўтказишган. Бу учрашувлар доирасида икки томонлама муносабатлар ва халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинган.
Икки давлат раҳбари учрашувлар якунларига кўра матбуот анжуман ўтказишган. Унда Назарбоев Қозоғистонда серб капитали иштирокида 20 та корхона фаолият юритишини таъкидлаб ўтган
Қозоғистон президентининг айтишича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, транспорт, энергетика ва бошқа соҳалар ҳисобланади.
Назарбоев Қозоғистон Осиё ва Европа ўртасида юкларни етказишни тезлаштириш учун инфратузилма яратишдан манфаатдорлигини таъкидлаб ўтган.
Сербия раҳбари ўз навбатида Қозоғистонни Белградда элчихона очишга чақирган.
Назарбоев Вучичга икки давлат ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун “Дўстик” ордени топширган. Вучич ўз навбатида Қозоғистон президентини ўз давлатининг энг олий давлат мукофоти – 1-даражали “Сербия Республикаси ордени” билан тақдирлаган.
Мавзуга оид
14:23 / 23.05.2025
Кая Каллас: Сербия геосиёсий танлов қилиши керак
20:35 / 07.05.2025
Москвага келаётган Сербия президенти дронлар туфайли Бокуга қўнишга мажбур бўлди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
01:17 / 07.05.2025