Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жек Ма энг бой хитойлик номини қайтиб олди
Alibaba асосчиси ва раҳбари Жек Ма Hurun нашри талқини бўйича охирги 4 йил ичида 2 марта Хитойнинг энг бой одами рейтингига бошчилик қилмоқда.
Манинг бойлиги бир йил ичида 35 фоизга кўпайиб, ҳозирда 39,1 млрд долларга баҳоланмоқда.
Рўйхатнинг 2-ўрнини Evergrande девелоперлик компанияси бошқарув раиси Сюй Цзяинь 36,2 млрд доллар билан эгаллаган. 3-ўрин Tencent телекоммуникация компанияси раҳбари, бойлиги 34,8 млрд долларга баҳоланган Ма Хуатэнга (Пони Ма номи билан ҳам маълум) берилган.
ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, Хитойда ҳаммаси бўлиб 620 нафар доллардаги ва 1893 нафар юандаги миллиардер мавжуд. Уларнинг сони 2018 йилда 11 фоизга камайган, бунга Хитой биржаларининг 20 фоизга қулаши ҳамда Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо уруши сабаб бўлган. Натижада рўйхатдан 456 киши чиқиб кетган, бу эса рейтингнинг 20 йиллик тарихидаги энг максимал кўрсаткичдир.
Аввалроқ Жек Ма бир йилдан кейин Alibaba раҳбари лавозимини тарк этиши маълум қилинган. Таъкидланишича, тадбиркор ўз лавозимини компания бош директори Дэниэл Чжангга бўшатиб беради.
Мавзуга оид
13:49 / 30.01.2025
Alibaba DeepSeek’дан устун сунъий интеллект ишлаб чиққанини маълум қилди
19:37 / 12.03.2023
«Миллиардерлар ови». Нега Хитойда йирик ишбилармонлар ғойиб бўлмоқда?
20:31 / 03.05.2022
Ма исмли шахс ҳибсга олингани тўғрисидаги хабардан сўнг Alibaba акциялари нархи тушиб кетди
18:21 / 05.11.2021