Иқтисодиёт | 14:49 / 11.10.2018
16923
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Олтой ёғочининг йирик импортчисига айланди

Фото: Дмитрий Азаров / Коммерсантъ

2018 йилнинг 8 ойи мобайнида Олтой ўлкаси ва Олтой Республикаси жами оғирлиги 260,9 минг тонна бўлган 420 минг куб метр ёғочни 62,3 миллион долларга тенг экспорт қилди, дея хабар беради «Экспортери России».

Олтой божхонаси маълумотларига кўра, ёғочларнинг аксарияти Хитойга (38,9%), Афғонистонга (30%) ва Ўзбекистонга (28,5%) етказиб берилган. Ушбу мамлакатлар экспорт қиймати ҳажмининг 97,5 фоизини ташкил қилган.

Қайта ишланган ёғочнинг етказиб берилган ҳажми - 410,5 минг кубометр, 61,3 млн. АҚШ доллари. 

2018 йилнинг 8 ойида Олтой ўлкаси ва Олтой Республикасини назорат қилувчи Олтой божхонасида ёғочга экспорт қилиш учун 3488 декларация расмийлаштирилган, бу 2017 йилга нисбатан 12 фоизга кўпдир. 

Мавзуга оид