Ўзбекистон фуқаролари Олтой ўлкасидаги корхоналарга ишга жалб этилади
Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда Россиянинг Олтой ўлкаси ҳукумати раҳбарияти ва салоҳиятли иш берувчилар билан онлайн музокара ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
Унда Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Олтой ўлкаси меҳнат ва аҳоли бандлигини таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари, "Целина", "Рикон" АЖ, "Алейскзернопродукт" АЖ, "Агрофирм Ҳарвест" масъулияти чекланган жамияти, шунингдек, ҳудуднинг Зонал тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва бошқа шу каби етакчи компания, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Олтой ўлкаси ҳукумати раисининг ўринбосари, Россиянинг ушбу минтақа бўйича иқтисодий ривожланиш вазири Евгений Дешевих фуқароларни ўлканинг турли корхоналарида меҳнатга жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Унинг айтишича, 2024 йил охирида Олтой ўлкасида ишлаш учун таклиф қилинган 11 минг хорижий ишчининг олти мингдан ортиғи Ўзбекистон фуқароларидир.
Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров, ўз навбатида, ватандошларни мазкур ҳудуд корхоналарида, жумладан, қишлоқ хўжалиги ташкилотларида иш билан таъминлаш масаласи муҳимлигини таъкидлади. Юртдошлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, Олтой иш берувчилари билан тузилган меҳнат шартномасининг барча шартларига қатъий риоя этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Олтой ўлкаси меҳнат ва бандлик бошқармаси вакиллари мамлакатимиздан меҳнат муҳожирларини қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, савдо ва бошқа соҳаларга жалб этишга имкониятлар борлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилда берилган меҳнат патентларининг учдан икки қисми Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.
Томонлар Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида мамлакат фуқароларини Россиянинг ушбу ҳудудидаги турли корхоналарга ишга жалб этишга алоҳида эътибор қаратишга келишиб олдилар.
Мавзуга оид

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

11:36 / 12.04.2025
Талабаларни ишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади

13:52 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Ростов-Дондаги бўш иш ўринларига жалб қилинади

10:43 / 29.03.2025